Левандовскидан супер натижа

 

“Бавария” ва Полша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски “Аугсбург”га қарши (6:0) Бундеслига 26-турида хет-трикка эришди.

Полшалик ҳужумчи жорий мавсумда барча турнирлардаги бешинчи марта хет-трик қайд этди. Аввалроқ Левандовски Германия Кубоги доирасида “Карл Цейс”, Германия чемпионати баҳсларида “Вердер” ва “Гамбург” ҳамда ЖЧ–2018 саралаши доирасида Дания термасига қарши ўйинларда бир ўйинда учта гол уришнинг уддасидан чиққанди.

Жорий мавсумда Левандовски Бундеслиганинг 26 та ўйинда 24 та гол уриб, бешта голга ҳаммуаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!