Левандовскининг голи

“Бавария” Германия кубоги ярим финалида “Айнтрахт”га қарши баҳс олиб борди.

Мюнхенда кечган учрашув 2:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Ўйиндаги голларга “Бавария”дан Иван Перишич (14') ҳамда Роберт Левандовски (74') муаллифлик қилган бўлса, меҳмонларнинг ягона жавоб тўпини Данни да Кошта (69') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Шу тариқа “Бавария” Германия кубоги финалига йўл олди. Уларни ҳал қилувчи беллашувда “Байер” кутиб турибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)