“Лейпциг” уй стадионини харид қилди

 

“Лейпциг” клуби раҳбарияти ҳозирда жамоанинг уй стадиони ҳисобланган “Ред Булл Арена”ни харид қилди.

Bild нашри тарқатаётган хабарга қараганда, клуб мутасаддилари ушбу аренани ўз тасарруфларига ўтказиш учун стадионнинг амалдаги соҳиби Микаэл Кльмел ҳисобига 70 миллионов евро ўтказиб беришди.

Шунингдек томонлар олдида шаҳар раҳбариятидан тегишли рухсатнома олиш вазифаси қолди. Шунингдек, клуб раҳбарлари кейинчалик стадион сиғимини оширишни ҳам кўзламоқда.

Қайд этиш жоиз, “Лейпциг” жорий мавсумда Бундеслигада 36 очко жамғарган ҳолда, 2-ўринни банд этиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!