Лига 1. "Генгам" ПСЖдан устун келди

Франция чемпионатининг 18-туридан ўрин олган "Генгам" ҳамда ПСЖ жамоалари ўртасидаги баҳсда Мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди.

Учрашувдаги Салибур ҳамда Де Паувлар томонидан киритилган голларга 80-дақиқада Кавани ягона тўп билан жавоб қайтаришга муваффақ бўлди. Аммо бу гол парижликларни мағлубиятдан қутқара олмади.

Шу тариқа ПСЖ ўз Парижга қуруқ қўл билан қайтадиган бўлди.

"Генгам" - ПСЖ 2:1
Голлар: Салибур, 66, Де Паув, 70 — Кавани, 80

"Генгам": Йонссон — Икоко, Кербра, Сорбон, Марсал — До, М. Диалло — Де Паув (Дидо, 79), Салибур, Коко — Бриан

ПСЖ: Ареола — Орье, Маркиньос, Тиаго Силва, Курзава — Верратти, Мотта (Крыховяк, 46), Матуиди — Ди Мария (Моура, 62), Кавани, Нкунку (Огустен, 72)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!