Лига 1. ПСЖ йирик ҳисобда "Лилль"дан устун келди

Ҳозиргина Франция чемпионати 24-туридан ўрин олган “Лилль” ҳамда ПСЖ жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Ушбу ўйинда меҳмонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи бўлим сўнггига Юри Берчиче ҳисобни очди.

77-дақиқада Неймар мезбонлар дарвозасига иккинчи голни киритди. Ўйин сўнггига эса Ло Чельсо ҳисобни йирик кўриниш олишини таъминлади.

Франция чемпионати. 24-тур

Лилль – ПСЖ 0:3 (0:1, 0:2)

Голлар: 0:1 – 45 Берчиче, 0:2 – 77 Неймар, 0:3 – 87 Ло Чельсо.

Лилль – Меньян, Мендиль (Пепе, 57), Дабила, Иэ, Балло, Тиаго Мендес, Биссума (Тиаго Майя, 81), Эль-Гази, Амаду, Алонсо, Понсе (Луис Араужо, 66).

ПСЖ – Ареоля, Дани Алвес, Маркиньос, Тиаго Силва, Берчиче, Верратти (Нкунку, 85), Пасторе (Диарра, 64), Ло Чельсо, Ди Мария (Менье, 72), Кавани, Неймар.

Огоҳлантиришлар: Верратти (56), Алонсо (74).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!