Лига Кубогининг дастлабки чемпиони "Пахтакор" ҳақида

Ўзбекистоннинг энг машҳур жамоаларидан бири "Пахтакор" 1956-йил Тошкент шаҳрида ташкил топган.

Айнан 1956 йилдан бошлаб, 1991 йилгача СССРнинг турли даражали лигаларида 36 мавсумни ўтказган.

1959 йилдан бошлаб клуб, СССРнинг Олий лигасида иштирок этди. Айнан ўша даврларда жамоанинг энг ёрқин юлдузи Геннадий Красницкий эди.

1962 йилда "Пахтакор" СССР чемпионатида 6-ўринни эгаллади, лекин омад бардавом бўлмайди ва кейинги мавсумда клуб Олий лигани тарк этди. Клубни бошқариш учун Александр Абрамов бош мураббий этиб тайинланди ва 1964 йили жамоа Олий лигага қайтди.

1967/68 йилги мавсумда "Пахтакор" СССРнинг кубоги финалига қадар етиб борди.

1971 йилга келиб, жамоа яна 1-лигага равона бўлди. Кейинги мавсум яъни 1972 йили биринчи лига чемпионлиги қўлга киритилган.

70-йиллар охири "Пахтакор" супер клубга айланиб, фантастик мавсумни ўтказаётганида, фожеа юз беради. Жамоа авиаҳалокатга учрайди. Бу бутун СССР учун катта трагедияга айланади.

Шундан сўнг, бошқа жамоалардан футболчилар таркибга жалб қилинди. Лекин аввалгидек кучли "Пахтакор" бошқа қайтмади.

1980 ва 1981 йиллларда жамоага берилган енгиллик беъжизга бўлмагани ўз исботини топди.

Чемпионатда 16 ва 18-ўринлар эгалланди. Бош мураббийлик фаолиятини 1980 йилнинг ўрталарида бошлаган Иштван Секеч 1982 йил жамоани ўз тарихидаги энг юқори ўринга яна бир марта олиб чиқди.

Афсуски, совринли поғоналарга етиш учун 5 очкогина етишмади.

"Пахтакор" 1-лиганинг кубогини 2 маротаба қўлга киритишга эришди. Бу воқеа 1988 ва 1989 йилларда содир бўлди.

Ўзбекистон мустақиллигидан сўнг, "Пахтакор" Ўзбекистоннинг илк чемпионатидаёқ шоҳсупага кўтарилди. 1992-йилда бўлиб ўтган бу чемпионатда 17 та клуб иштирок этди. "Пахтакор"дан ташқари "Нефтчи" ҳам ушбу мавсум чемпион деб эълон қилинди. Улар бир ҳил 51 тадан очко жамғаришган эди.

"Пахтакор" вакили Валерий Кечинов 24 та гол билан мавсум тўпурари бўлган эди.

Умумий кўринишда "Пахтакор" Ўзбекистоннинг 12 карра чемпиони (1992,1998, 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2012, 2014, 2015, 2019).

Ўзбекистон чемпионатида вице-чемпионлик эса, "Шеърлар" ҳисобида 6 та (1993, 2001, 2008, 2009, 2010, 2018).

Икки маротаба, 2011 ва 2017-йиллари бронза медаллари соҳиби бўлган.

12 карра Ўзбекистон чемпионлигидан ташқари, ҳудди шунча маротаба Ўзбекистон кубогини ҳам қўлга киритган ( 1993, 1997, 2000/01, 2001/02, 2002/03, 2004, 2005, 2006, 2007, 2009, 2011, 2019).

Кубок мусобақаси доирасида клуб 3 маротаба финалда ютқазган (1996, 2008, 2018).

Ўзбекистоннинг Олий лига кейинчалик эса Суперлига деб юритилган мусобақасида "Пахтакор" ўзининг энг ёмон натижасини 1994 йилда қайд этган. Ўшанда, жамоа турнир жадвалининг 8-поғонасида жой олган.

Ҳамдўстлик кубогида 2007 йили "Пахтакор" чемпионликни тантана қилди. Финалда Латвиянинг "Вентспилс" клубига қарши қийин кечган ўйинда ҳисоб очилмаган - 0:0. Пенальтилар сериясида "Пахтакор"нинг ёш дарвозабони қаҳрамолик кўрсатди. Пенальтидан тўп тепиб гол урган Жўраев рақиб посбони 11 метрлик нуқтадан берган зарбасини қайтарди ва "Пахтакор" пенальтилар сериясида 9:8 ҳисоби билан ғалабага эришди.

2008 йилги Ҳамдўстлик кубогида "Пахтакор" амалдаги чемпион сифатида финалгача борди. Бу сафар финалда Озарбайжоннинг "Хазар Ленкоран" клуби қаршилик қилди ва "Пахтакор" 3:4 ҳисобида мағлуб бўлган.

Осиё чемпионлар лигасида умумий саралаш босқичлардаги иштирокларни ҳам ҳисобласак, тошкентликлар 19 маротаба ушбу мусобақада қатнашишган.

Энг яҳши натижаси 2 маротаба 2002/03 ва 2004 йиллари ярим финалгача боришган.

2002/03 йилги ярим финалда Таиланднинг ўша пайтлардаги кучли жамоаси "Бек Теро Сасано", "шеърлар"га рақиблик қилишди. Меҳмонда 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ўз уйида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Аммо бу финалга чиқишга етарли бўлмаган.

2004 йилда эса Жанубий Кореянинг "Сеонгнам Ильва Чунма" клуби "Пахтакор"га рақиби бўлди.

Меҳмонда 0:0 ҳисобини қайд эта олган "Пахтакор" ўз мухлислари кўзи ўнгида 0:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, финалдан кетма-кет иккинчи бор мосуво бўлди.

Ушбу турнирда "Пахтакор"нинг энг ёмон натижаси деб, 2 та мавсумни кўрсатиш мумкин. Булар: 1999/2000 йилги мавсумда Қозоғистоннинг "Иртиш" клубига қарши 1-босқич ўйинида, меҳмонда 0:7 ҳисоби билан мағуб бўлган. Тошкентда кечган жавоб ўйинида "Шеърлар" 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва мусобақани эрта тарк этди.

2018 йилги Осиё Чемпионлар Лигаси саралаш ўйинида эса жамоа Қатарнинг "Ал-Гарафа" клубига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

2007 йилги мавсумда "Қизилқум" устидан 11:0 ҳисобида ғалаба қозонган ва ушбу натижа "Пахтакор"нинг Ўзбекистон чемпионатида энг йирик ғалабаси бўлиб тарихда қолган.

1995 йили "МХСК", 2002 йили эса "Насаф ва "Нефтчи" клубларига 0:4 ҳисобида мағлуб бўлган тошкентликларнинг, бу Ўзбекистон чемпионати тарихидаги энг йирик мағлубиятларидур.

Жамоада Мурод Алиев энг кўп ўйин ўтказган футболчидур. Унинг ҳисобида 231 та учрашув мавжуд.

Клуб тарихидаги тўпурар эса Игорь Шквирин. У "Пахтакор" либосида рақиб дарвозабонларини 66 маротаба ранжитган.

Бир мавсумда энг кўп гол урган футболчи бу Анвар Солиев. Ўзбек футбол муҳлисларига "сеҳрли таёқча" номи билан машҳур бўлган Солиев 2005 йилги мавсумда 29 та гол уришга эришган.

Клуб тарихида кўплаб футболчилар тўп суришган ва яна кўплаб футболчилар "Пахтакор жамоасида тўп суриш орзусида бўлишган.

Эътиборингизга жамоа сафида тўп сурган энг машҳур футболчиларни ҳавола этамиз.

СССР даврида:

Биродар Абдураимов, Геннадий Красницкий, Станислав Стадник, Юрий Пшеничников, Владимир Фёдров, Михаил Ан, Валерий Варюшин, Валерий Глушаков, Геннадий Денисов, Сергей Доценко, Абдусамат Дўрмонов, Евгений Жуков, Юрий Загуменних, Игор Иванов, Марат Кабаев, Гинтерас Квиткаукас, Валерий Кечинов, Владимир Кобзев, Андрей Якубик, Алексей Петрушин, Хорен Оганесян, Андрей Пятницкий, Александр Яновский, Василис Хадзипанагис (Греция).

Мустақилликдан сўнг:

Миржалол Қосимов, Александр Гейнрих, Жафар Ирисметов, Андрей Акопянц, Одил Аҳмедов, Павел Бугало, Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Тимур Кападзе, Игор Шквирин, Олег Шацких, Зайниддин Тожиев, Фарҳод Тожиев, Камолиддин Тожиев, Леонид Кошелев, Бахтиёр Ашурматов, Илҳом Шарипов, Николай Ширшов, Владимир Шишелов, Егор Кримец, Жалолиддин Машарипов, Достон Ҳамдамов, Александр Ҳвостунов, Акмал Ҳолматов (Тожикистон), Артур Геворкян, Гочгули Гочгулиев (иккиси Туркманистон), Қайрат Ўтабоев (Қозоғистон), Гинтарас Квиткаукас, Виргинюс Балтаушникас (иккиси Литва), Владислав Лютий, Сергей Майборода (иккиси Украина), Ираклий Климиашвили, Каҳи Маҳарадзе (иккиси Грузия), Юрица Булят (Хорватия), Боян Миладинович, Милорад Януш, Драган Черан, Милан Николич (барчаси Сербия), Марко Симич , Дарко Маркович, Санибал Ораховац, Аднан Ораховац (барчаси Черногория), Душан Савич (Македония), Гиди Канюк (Исроил), Наоя Сибамура (Япония), Ростин Гриффитс (Австралия), Тиаго Безерра, Фабио Пинто (иккиси Бразилия), Исмоил Гонсалвеш (Гвинея-Бисау) Бенедикт Опара, Уче Ихеруоме (иккиси Нигерия).

Барча даврларда "Пахтакор"ни кўплаб мураббийлар бошқариб боришган. Уларни эътиборингизга ҳавола этамиз:

1956 Валентин Бехтенев.
1957 Юрий Ходотов.
1957-1959 Лев Олшанский.
1960-1963 Александр Келлер.
1964 Александ Абрамов.
1965-1966 Михаил Якушин.
1967 Борис Аркадев.
1968 Евгений Елисеев.
1969-1970 Михаил Якушин.
1971 Александр Келлер.
1971 Геннадий Красницкий.
1972-1975 Вячеслав Соловев.
1975 Гавриил Качалин.
1976 Анатолий Башашкин.
1976 Геннадий Красницкий.
1977-1979 Александр Кочетков.
1979 Олег Базилевич.
1980 Сергей Мосягин.
1981-1985 Иштван Секеч (Венгрия).
1985-1986 Виктор Тихонов.
1987-1988 Биродар Абдураимов.
1989 Виктор Носов.
1990-1991 Фёдор Новиков.
1992 Ахрол Иноятов.
1993 Баҳодир Ибрагимов.
1994 Рустам Акрамов.
1994 Ахрол Иноятов.
1994 Виталий Суюнов.
1995-1996 Ханс Верел (Голландия).
1996-1997 Александр Иванков.
1998-1999 Убиража Вейга да Силва (Бразилия).
2000 Александр Иванков.
2001-2002 Сергей Бутенко (Россия).
2002 Виктор Жалилов.
2003-2006 Тачмурод Агамуродов (Туркманистон).
2006 Валерий Непомняший (Россия).
2006-2007 Равшан Ҳайдаров.
2008-2009 Виктор Жалилов.
2010 Миодраг Радулович (Черногория).
2010-2011 Равшан Ҳайдаров.
2012 Деян Журжевич (Сербия).
2012-2014 Мурод Исмоилов.
2014-2015 Самвел Бабаян.
2015 Александр Григорян (Россия).
2015-2016 Нўмон Хасанов.
2016-2017 Григорий Колосовский.
2017 Равшан Ҳайдаров.
2017 Жасур Абдураимов.
2017 йилдан бошлаб Шота Арвеладзе (Грузия).

Совет даврида "Пахтакор"нинг асосий принципиал рақиби Қозоғистоннинг кучли жамоаси "Қайрат" клуби эди. "Пахтакор" ва "Қайрат" жамоаларининг ўзаро тўқнашган ҳар учрашувига катта қизиқишлар билан қараларди. Ушбу учрашув "Ўрта Осиё дербиси" деб аталарди. "Ўрта Осиё дербиси"га юқори сифат ва эътибор билан тайёргарлик кўриларди. Мустақилликдан сўнг, жамоалар расмий ўйинларда ўзаро тўқнаш келишмади. Гоҳида ўртоқлик ўйинларини ташкил этиб туришди ҳолос.

Совет даврида "Қайрат"дан ташқари, Ўрта Осиёнинг бошқа бош жамоалари Душанбенинг "Помир" ва Бишкекнинг "Олға" жамоалари "Пахтакор"нинг принципиал рақиби сифатида саналарди.

Мустақил Ўзбекистон даврида "Ўзбек Эл-Классикоси" номини олган "Пахтакор" ва "Нефтчи" жамоалари ўйинига қизиқиш юқори бўлиб улгурди. Бу учрашувда муҳлислар томонидан ажиотаж кузатиларди.

Таҳминан 15 тача мавсумда бу икки клуб катта бўлмаган танаффуслар билан биринчи ва иккинчи ўринларни банд этаверишди.

2000 йилларнинг ўрталарига келиб, Тошкент гегемонлиги бошланди, "Нефтчи"нинг эса натижалари тушиб кетди. Шу сабабли ҳам Тошкент дербиси муҳим ўйинга айланди.

2005 йилда Тошкентда "Қурувчи" жамоаси ташкил этилди. 2008 йилда "Қурувчи" номини "Бунёдкор"га ўзгартирган клуб Олий лигадаги илк мавсумданоқ чемпионлик учун курашди ва 2008 йилдан 2011 йилгача кетма-кет чемпионликка эришди, "Пахтакор" эса вице-чемпионлик ва бронза медаллар билан чекланди. Кўплаб етакчи футболчилар "Пахтакор"нинг асосий рақибига айланиб улгурган "Бунёдкор" жамоасига ўтиб кетаверишди. Академияси яҳши йўлга қўйилган "Пахтакор" ўзининг янги юлдузларини кашф этиб, ўз тарбияланувчилари билан Ўзбекистон чемпионатида муносиб қаршилик кўрсатиб, ўз мавқейини сақлаб қола олди.

Ривожланишлардан сўнг, Тошкентнинг яна бир клуби "Локомотив" ҳам 2012 йилдан бошлаб, совринлар юта бошлади ва ҳаттоки, 2016 йилда ўзининг илк чемпионлигини ҳам тантана қилишга улгурди. Шу тариқа "Тошкент дербилари" янада қизиқарли тус ола бошлади.

"Пахтакор" клубини ҳар ҳил номлар билан аташди: "Шеърлар", "Халқ жамоаси", "сариқ-кўклар"...

Мустақилликдан олдинги совет даврларида "пахтакорлар" деб ҳам аташарди, яъни русча талқин билан "Хлопкороби" деб номлашган.

"Пахтакор"нинг шубҳасиз энг кучли даври 70 йилларнинг оҳирига тўғри келади. Авиаҳалокатга учраган жамоани ҳеч қачон муҳлислар унутишмайди. 1979 йили Тошкент - Минск йўналиши бўйлаб Олий лиганинг навбатдаги тур ўйинига учиб кетаётган "пахтакорлар" самолётда 17 киши эдилар:

Равил Агишев, Михаил Ан, Олим Аширов, Сирожиддин Бозоров, Константин Баканов, Юрий Загуменних, Шуҳрат Эшбўтаев, Александр Корченов, Николай Куликов, Владимир Макаров, Сергей Покатилов, Владимир Собиров, Идгай Тазетдинов (Мураббий), Мансур Толибжонов (Администратор), Владимир Фёдров, Владимир Чумаков (Доктор), Виктор Чуркин.

Ушбу ҳалокатдан сўнг, жамоа таркибига ташриф буюрган футболчилар ва улар қайси клублардан келишганининг рўйҳатини эътиборингизга ҳавола этамиз:

Ренат Файрузов ("Автомоболист", Термиз)

Владимир Карман ("Актюбинец", Актюбинск)

Андрей Якубик ("Динамо", Москва)

Пётр Василевский ("Динамо", Минск)

Сергей Страшненко ("Карпати", Львов)

Анатолий Соловев ("Локомотив", Москва)

Александр Малцев ("Металлург", Тула)

Владимир Эннс ("Нефтяник", Фарғона)

Нуритдин Амриев ("Помир", Душанбе)

Сергей Башкиров ("Спартак", Москва)

Валерий Глушаков ("Спартак", Москва)

Зураб Церетели ("Торпедо", Кутаиси)

Владимир Нечаев ("Черноморец", Одесса)

Владимир Бондарев (ЦCКА, Москва)

Тўра Шоймардонов ("Янгиер", Гулистон)

Вячеслав Ким ("Янгиер", Гулистон)

Юрий Чуркин (СКА, Ростов-на-Дону).

Ҳозирги кунда "Пахтакор" клубининг презинденти Бобур Шодиевдур. Клуб бош директори эса Дмитрий Адисман.

Жамоани Грузиялик Шота Арвеладзе бошқариб келмоқда. у мурабийлик қилаётган даврда жамоа мазмунли ўйинлар намойиш қила олмоқда.

35,000 муҳлисни ўз бағрига боса оладиган "Пахтакор Марказий Стадиони" кўп йиллар давомида клуб ўйинларида анча ҳувиллаб қолди. сўнги бор 2000 йиллар охирларида "Бунёдкор" клуби билан бўлиб ўтадиган учрашувларда муxлисар стадионни тўлдириб ўтиришарди. Терма жамоа ўйинларидан ташқари, бошқа ўйинларда "Пахтакор Марказий Стадиони" тўлмай қўйганди. Шота Арвеладзе бошчилик қилишни бошлаб жамоа ўйинларига мазмун кира бошлагач, муxлислар стадионларга кела бошлашди. Айниқса ОЧЛ мусобақаси доирасида гуруҳ ўйинида, "Ал-Садд" клуби ўзи билан Жаҳон юлдузи Хавини олиб келган учрашувда ўз муxлисларини соғинган "Пахтакор"нинг стадионида ўзгача атмосферани муxлислар кўрсатиб бера олишди.

Юртимизда илк бор ўтказилга Лига Кубоги мусобақасининг биринчи чемпиони сифатида Тошкент жамоаси тарихга кирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухарский
04/12/2019 20:45
Buyuk Tarix!!! ajoyib trebl bilan Paxtakorni va muxlislarini tabriklayman!
Utkir Holboev
14/12/2019 00:42
Uzbekistonda chinpion faqat