Ads

 

Франциянинг “Лилль” клуби Лондоннинг “Челси” клуби ҳужумчиси Миши Батшуайини ўз таркибига қўшиб олмоқчи.

La Voix du Nord нашри тарқатаётган хабарга қараганда, жамоа 23 ёшли футболчини мавсум сўнггига қадар ижарага олишни мўлжалламоқда.

Қайд этиш жоиз, Франция чемпионати Бельгия терма жамоаси футболчиси учун бегона эмас зеро, у лондонликлар сафига кўчиб ўтишидан олдин “Марсель” сафида тўп сурган.

Маълумот ўрнида, Батшуайи, жорий мавсумда 15 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва шунча самарали пас узатган.