"Лилль" футбол клубининг стадиони теннис кортига айлантирилади

Теннис оламида норасмий жаҳон чемпионати дея эътироф этилувчи "Дэвис кубоги"нинг финал баҳсида Франция ва Хорватия терма жамоалари ўзаро рақобатлашади.

Улар ўртасидаги ўйин Лилль шаҳрида жойлашган "Пьер Моруа" стадионида бўлиб ўтади. Ушбу арена ўз бағрига 50 мингдан зиёд мухлисни сиғдира олади.

Эслатиб ўтамиз, "Пьер Моруа" стадиони "Davis Cup" мусобақасининг финал ўйинига учинчи маротаба мезбонлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!