Лингард МЮнинг чемпион бўлишига ишонмоқда
Ads

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Жесси Лингард премьер-лиганинг 1-турида “Вест Хэм”га (4:0) қарши бўлиб ўтган баҳсдан сўнг кийниш ҳонасида жамоа аъзоларининг кайфияти жуда юқори бўлганлиги ва улар чемпионлик учун аҳд қилишгани ҳақида айтиб ўтди.

“Айни дамда биз ўзимизга ишонамиз. Биргаликда бир жамоа бўлиб  курашаётганимиз бу жуда яхши. Хаттоки “Вест Хэм”га қарши ўйинда иштирок этмаган футболчиларнинг ҳам ушбу ғалабада ҳиссаси катта.

Чемпионлик? Нега энди бундай бўлмаслиги керак? Жамоамизнинг барча аъзолари ушбу совринни қўлга киритиш учун чин юракдан меҳнат қилишмоқда. Биз бу мавсум кўплаб катта мусобақаларда иштирок этамиз ва қанча кўп совринларни қўлга киритсак шунча яхши”, - Sky Sports нашрига берган интервьюсида.