Ads

УЕФА Франциянинг “Лион” клубини жазолади. Унга кўра ушбу жамоа еврокубоклардаги ўзининг 1та уй учрашувини мухлисларсиз, яна бирида эса мухлислар шартли равишда стадионга қўйилади.

Бунга ўтган мавсум “Лион” мухлисларининг Европа лигаси 1/8 финалида ЦСКАга (2:3) қарши ўйинда қилган тартибсизликлари сабаб бўлган.

Ўз навбатида “Лион” УЕФАнинг ушбу қароридан норози ва улар бу борада Спорт арбитраж судига (CAS) шикоят қилишмоқчи.