Ads

Франциянинг “Лион” клуби ярим ҳимоячиси Тангуэй Ндомбеле фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин эди. Бу ҳақда Англия нашрлари хабар бермоқда.

Манбаларда ёзилишича, футболчини ёзда "Манчестер Сити" ўз сафига қўшиб олишни хоҳлаган. “Шаҳарликлар” 21 ёшлик хавбек учун францияликларга 50 миллион евро таклиф қилишган. Аммо “Лион” клуби мутасаддилари таклифга йўқ дея жавоб беришган.

Маълумот ўрнида, “Лион” ушбу вазиятдан сўнг Тангуэй Ндомбеле билан шартномасини узайтирган.