“Лион” жамоаси “МЮ” иқтидорига кўз тикмоқда
Ads

 

“Манчестер Юнайтед” жамоаси ярим ҳимоячиси, жорий мавсумда ижара асосида “Сандерленд”да тўп сураётган Аднан Янузай ўз фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин.

L’Equipe нашрининг хабар беришича, ёш иқтидор эгасига “Лион” қизиқиш билдирмоқда. Французлар бельгиялик футболчини бутунлай сотиб олишни режалаштирган.

21 ёшли ярим ҳимоячининг “МЮ” билан амалдаги шартномаси 2018 йилгача мўлжалланган. Янузайнинг трансфер қиймати 7 миллион еврога баҳоланмоқда.