Ads

Франциянинг “Лион” клуби ҳимоячиси Николья Нкулу фаолиятини Италияда давом эттирадиган бўлди.

“Торино” клуби расмий сайтининг хабар тарқатишича, туринликлар футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишган. Айни пайтда шартноманинг бошқа шартлари тўғрисида маълумотлар ошкор қилинмаяпти.

Қайд этиш лозим, Нкулу ўтган мавсумда “Лион” сафида жами 22 ўйинда майдонга тушиб, 3 марта огоҳлантирилган ва 1 та голга ассистентликқилган.