"Лион" қишда Фекирни сотиб юборади, агар...

Франциянинг "Лион" клуби яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида ҳужумчи Набиль Фекирни сотмоқчи. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар тарқатмоқда.

Гап шундаки, агар франциялик футболчи тез орада “Лион” билан 2020 йилга қадар тузилганшартномасини узайтиришни истамаса, у ҳолда у трансферга қўйилади.

Маълумот учун, Фекир жорий мавсум “Лион” сафида жами 14та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!