Франция кубогининг 1/32 финал босқичида “Лион” ўз майдонида “Аяччо” клубини қабул қилди.

Голларга бой кечган ўйинда “Лион” 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу куни мезбонларга ғалаба келтирган голларга Мемфис Депай (10'), Ислам Слимани (22'), Максвел Корне (24'), Райан Шерки (39') ва Уссем Ауар (79') муаллифлик қилган бўлса, меҳмонларнинг ягона жавоб голини Риад Нури (90') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)