"Ливерпуль" ҳужумчиси Дэниэль Старриж қишки трансферлар вақтида клубни тарк этишини маълум қилди. Футболчи ўйин амалиёти камлигидан нолимоқда ва вазиятни ўзгартиришга қарор қилди. 

Айни пайтда 27 ёшли ҳужумчига "Вест Хэм Юнайтед" ва "Сток Сити" қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг ҳафталик маоши 120 минг фунтни ташкил қилади ва буни унча-мунча жамоа кўтара олмайди. 

Жорий мавсумда Старриж атиги 8 та учрашувда майдонга тушди ва гол ура олгани йўқ. 

SPORTS.uz