Ads

Германия вице-чемпиони "РБ Лейпциг" клуби хавбеки Наби Кейта келаётган янги мавсум якунланганидан сўнг, ўз жамоасини ўзгартириши мумкин.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра 2018 йилнинг ёзидан бошлаб футболчининг товон пули 50 млн еврогача пасаяди. Таъкидлаш керакки, 22 ёшли гвинеялик футболчини “Барселона”, “Интер” ва “Ливерпуль” каби номдор жамоалар ўз сафига қўшиб олишни режалаштиришган.

Эслатиб ўтамиз, Кейта 2014 йилдан буён "РБ Лейпциг" сафида тўп суриб келмоқда.