"Ливерпуль" 19 ёшли туркиялик футболчи учун 30 млн евро сарфлайди

Туркиянинг "Трабзонспор" клуби ярим ҳимоячиси Абдулкадир Омур тез орада "Ливерпуль" футболчисига айланади. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 19 ёшли туркиялик футболчининг трансфери мерсисайдликларга 30 млн еврога тушади. Омур  “Ливерпуль” сафидан кетиши айтилаётган Адам Лаллананинг ўрнини эгаллайди.

Маълумот учун, Омур жорий мавсум "Трабзонспор" сафида жами 17та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!