“Ливерпуль” 23 ёшли ҳимоячи борасида келишувга эришди

Англиянинг “Халл Сити” жамоаси ҳимоячиси Эндрю Робертсон “Ливерпуль”га ўтишга яқин турибди. 23 ёшли футболчи  “қизиллар” раҳбарияти билан учрашиш учун “йўлбарслар”нинг Португалияда ўтаётган йиғинини ўтказиб юборган эди.

Sky Sports хабарига кўра, “Халл Сити” ва “Ливерпуль” ҳимоячи борасида келишувга эришишган. Унга кўра, мерсисайдликлар “Халл Сити”га 10 млн фунт тўлашларига тўғри келади.

Илгарироқ, “Халл Сити” бош мураббийи Леонид Слуцкий Робертсонни ушбу трансфер бозорида сотишни мўлжаллаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Боиси, унинг келишуви 2018 йилга қадар мўлжалланган бўлиб, йўқса, келгуси йили жамоани эркин агент мақомида тарк этишига тўғри келар эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!