“Ливерпуль” АПЛни ютишга тайёр эмасми?

“Манчестер Юнайтед” клуби собиқ бош мураббийи Дэвид Мойес сўзларига кўра, мавсумни муваффақиятли бошлаган “Ливерпуль” ҳали Премьер-лигада ғолиб чиқишга тайёр эмас.

“Қизиллар” “Саутгемптон”ни (3:0) мағлуб қилиб, тарихда мавсумни илк марта энг яхши бошлган. 7 ўйин 7 ғалаба. 6 та учрашув АПЛда.

Мен “Ливерпуль” Премьер-лигани ютишга ҳали тайёр деб ўйламайман. Жамоа яхши шакалланган, аммо ўтмишга назар ташланг, “Ливерпуль” олдин қандай бўлган? Ўшанда Алонсо, Маскерано, Жеррард ва Торрес ўйнарди. Ҳозир ҳам ёмон эмас, аммо ўтган йилларга нисбатан қандай яхшилигини билмайман. Ҳужум чизиғига гап йўқ. Ҳар қандай рақибни шошириб қўяди, – дейди Мойес Sky Sports нашрига.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!