"Ливерпуль" Асенсио учун 180 млн евро таклиф қилмоқчи

“Ливерпуль” клуби ўз сафини “Реал” ярим ҳимоячиси Марко Асенсио билан кучайтирмоқчи. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича мерсисайдликлар 22 ёшли Испания терма жамоаси аъзоси учун 180 млн евродан воз кечишга тайёр. Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ Асенсиога АПЛнинг бошқа бир гранди – “Челси” қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Асенсио якунланган мавсум Ла Лигада жами 32та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!