Ads

“Ливерпуль” клуби ўзининг асосий ҳимоячиси Жо Гомес билан амалдаги шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра 21 ёшли англиялик футболчининг мерсисайд клуби билан имзолаган янги келишуви 2024 йилга қадар тузилган. Айтиш лозимки, томонларнинг бунгача бўлган шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган эди.

Маълумот учун, Гомес “Ливерпуль” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 59та ўйинда майдонга тушиб, жамоасининг 3та голига ассистентлик қилишга эришган.