Ads

Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси ярим ҳимоячи Фелипе Коутиньо бўйича “Барселона” томонидан билдирилган иккинчи таклифни ҳам рад этди. “Sky Sports” хабарига кўра, каталонияликлар бразилиялик футболчи учун 85 млн евро ва  бонус тариқасида яна 15 млн  евро таклиф этишган.

Мерсисайд клуби эса Коутиньо боросида ўз позициясини эълон қилди. Унга кора, “қизиллар” Коутинони   сотишмайди ва ҳеч қандай саволларга ўрин йўқлиги айтилмоқда.

“Барселона” эса мазкур трансферни 12 августга қадар расмийлаштиришни режалаштирмоқда. Каталонияликлар Коутиньони 13 август куни бўладиган “Реал”га қарши кечадиган Суперкубок учун баҳсда майдонга туширишни мўлжал қилаётгани ҳақида аввал хабар берилган эди.