“Ливерпуль” бразилиялик вингерни кўзламоқда
Ads

"Бенфика" клуби ярим ҳимоячиси Талиска фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра 24 ёшли бразилиялик футболчининг хизматларига "Ливерпуль" жиддий қизиқиб қолган. Таъкидлаш керакки, ушбу футболчи сўнгги икки мавсумни “Бешиктош” клубида ижара асосида ўтказди. Аммо, турклар уни сотиб олишни исташмаяпти.

Маълумот учун, Талиска якунланган мавсум жами 47та баҳсда иштирок этган ва ўз ҳисобига 20та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.