"Ливерпуль" ЕЧЛ тарихига кирди

“Ливерпуль” бугун ЕЧЛнинг 3-тур доирасида “Марибор”ни сафар ўйинида 7:0 ҳисобида таслим этди.

Эътиборли томони, мерсисайдликлар ЕЧЛ мусобақасининг голлар фарқи бўйича рекордини такрорлашди.

Маълумот учун, 2014 йил “Шахтёр” БАТЭ устидан еттита гол фарқ билан ғалаба қозонган бўлиб, 2010 йил “Марсель” жамоаси ҳам “Жилина”ни еттита гол фарқи билан доғда қолдиришган.

Шунингдек, “Ливерпуль”нинг ушбу кўрсаткичи Англия клублари орасида сафарда қозонилган энг йирик ғалаба сифатида тарихга ёзилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!