“Ливерпуль” етакчиси сафга қайтди
Ads

"Ливерпуль” клуби ярим ҳимоячиси Садио Мане жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлди ва "Герта"га қарши кечадиган ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши мумкин, дея хабар беради Telegraph нашри. Ўйин бугун Берлинда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Мане 1 апрель куни Англия чемпионати доирасида "Эвертон"га қарши бўлган ўйинда жароҳат олган эди. Шундан сўнг сенегаллик футболчи операция қилинди ва Премьер-лиганинг сўнгги тур учрашувларини ўтказиб юборди.