Ads

Хабарингиз бор "Ливерпуль" етакчиси Жеймс Милнер кеча АПЛнинг 8-турида "Манчестер Сити" га қарши баҳсда жароҳат олган эди.

Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра 32 ёшли футболчи бир неча ҳафта майдонга қайтолмаслиги мумкин.

Маълумот учун, Милнер жорий мавсум “Ливерпуль” сафида жами 11та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.