Ads

"Ливерпуль" клуби ўнг қанот ҳимоячиси Трент Александр-Арнольд кеча бўлиб ўтган “Уотфорд”га (5:0) қарши баҳсда Англия премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра 20 ёшли англиялик футболчи АПЛнинг битта ўйинида 3та голга ассистентлик қилган энг ёш футболчига айланди.

Маълумот учун, Александр-Арнольд жорий мавсум премьер-лигада жами 19та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.