“Ливерпуль” футболчиси икки ой футбол ўйнолмайди
Ads

Англиянинг “Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клопп ярим ҳимоячи Адам Лаллана икки ойга сафдан чиққанини маълум қилди.

“Адам икки кунга эмас, икки ойга сафдан чиқди. Бу энг ёқимсиз хабар бўлди. Билишимча, у август ва сентябрда жамоамизга ёрдам бера олмайди. Биз унинг тикланишини назорат қилиб борамиз. Лаллана ҳар доим ишга профессионал ёндашган. У жароҳатидан доимо ўз вақтида сафга қайтга,” – деб айтиб ўтди немис мутахассиси.

Эслатиб ўтамиз, 2 август куни  “Аudi Cup” норасмий турнири финалида “Атлетико”га қарши баҳсда англиялик футболчи жароҳат олган эди.