Ads

"Ливерпуль" клуби ҳимоячиси Натаниэл Клайн мавсумни "Борнмут"да якунлаши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра "Борнмут" 27 ёшли футболчини мавсум якунига қадар ижарага олмоқчи. Ўз навбатида Клайннинг ўзи ҳам мерсисайдликлар сафида етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани сабабли ушбу трансферга розилик билдириши кутилмоқда. Таъкидлаш керакки, унга шунингдек "Кардифф Сити"дан ҳам жиддий қизиқишлар бор.

Маълумот учун, Клайн жорий мавсум "Ливерпуль" сафида бор йўғи 6та ўйинда майдонга тушди холос. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилга қадар имзоланган.