Ads

Англиянинг "Ливерпуль" клуби ҳимоячиси Тьягу Илори фаолиятини Чемпионшипда давом эттирадиган бўлди.
Аниқроғи, 23 ёшли португалиялик футболчини "Рединг" клуби ўз сафига қўши олди. Бу трансфер Чемпионшип иштирокчисига тахминан 4,5 миллион еврога тушган. 

Португалия ёшлар терма жамоасида ўйнаган Илори 2013 йилда Лиссабоннинг "Спортинг" клубидан "Ливерпул"га келиб қўшилган эди. Аммо у ўтган давр мобайнида мерсисайдликлар таркибида бор йўғи 3та учрашувда иштирок этган ҳолос.