"Ливерпуль" футболчисини тунаб кетишди

Англиянинг “Ливерпуль” клуби ҳужумчиси Роберто Фирминонинг уйини тунаб кетишди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.

Тарқатилаётган хабарга қараганда, ўғрилар футболчининг уйидан 70 минг фунт миқдоридаги заргарлик буюмлари, кийимлар ва соатларни ўғирлаб кетишган. Полициянинг тахминига қараганда, жиноятчилар уйни анчададанбуён кузатишган ва жиноятни аввалдан аниқ режалаштиришган.

Қайд этиш жоиз, 25 ёшли футболчи “Ливерпуль”клубидаги маоши ҳафтасига 100 минг фунт ташкил этади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!