Ads

Англиянинг “Ливерпуль” клуби ҳимоячиси Натаниэль Клайн белидан операция қилинди.

Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра жорий мавсум бирорта ҳам учрашувда иштирок этмаган 26 ёшли футболчининг сафга қайтиши учун 3 ой муддат талаб этилади.

Эслатиб ўтиш лозимки, Клайн мавсумлар оралиғида ўтказилган “Транмер”га қарши ўртоқлик ўйинида жароҳат олган эди.