Ads

"Ливерпуль" клуби ҳимоячиси Альберто Морено фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин.

Estadio Deportivo тарқатган хабарга қараганда номи ошкор этилмаётган рус клуби 26 ёшли испаниялик футболчига ажойиб таклиф билан мурожаат қилган. Бундан ташқари Моренога Италия ва Туркиядан ҳам қизиқишлар мавжуд. Футболчининг ўзи эса “Севилья”га қайтмоқчи. Боиси у айнан андалусияликлар тарбияланувчиси ҳисобланади.

Маълумот учун, Моренонинг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади. Унинг трансфер баҳоси 9 млн еврони ташкил этмоқда.