"Ливерпуль" ҳимоячиси Шотландия терма жамоаси сардори бўлди

"Ливерпуль" клуби ҳимоячиси Эндрю Робертсон Шотландия терма жамоаси сардори этиб тайинланди. Бу ҳақда  BBC хабар бермоқда.

Таъкидлаш керакки, 24 ёшли футболчи бу борада терма жамоанинг собиқ аъзоси Скотт Брауннинг ўрнини эгаллади. Эслатиб ўтамиз, Браун жорий йил бошида терма жамоадаги фаолиятини якунлаган эди.

Маълумот учун, Робертсон Шотландия терма жамоаси шарафини 2014 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 20та ўйинда майдонга тушиб 2 гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!