“Ливерпуль” ҳимоячисини сотди(фото)

Англиянинг “Халл Сити” жамоаси “Ливерпуль” клуби ҳимоячиси Кевин Стюартни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.

“Йўлбарслар” расмий сайтининг хабарига кўра, 23 ёшли футболчи билан уч  йиллик шартнома имзоланган. Трансфернинг молиявий томонлари ошкор этилмади.

Стюарт “Ливерпуль” сафига 2014 йил “Тоттенхэм”дан келиб қўшилган эди. Шу вақтга қадар англиялик ҳимоячи “қизиллар” сафида жами 20 та баҳсда майдонга тушди.

Сўнгги йилларда эса асосан турли жамоаларда ижарада юрди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)