Ads

“Ливерпуль” клуби Европада ёзги трансферлар мавсуми якунига қадар икки нафар ўйинчисини ижарага беришни режалаштирган.

Улар ҳужумчи Дивок Ориги ва ярим ҳимоячи Лазар Марковичдир. Бельгия терма жамоаси аъзоси фаолиятини “Бешиктош”да давом эттириши кутилмоқда. Унга аввалроқ Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси ҳам қизиқиш билдирган эди, аммо унинг трансфер учун 30 миллион евро тўлашдан бош тортди.

Маркович эса ўтган мавсумни “Андерлехт”да ижара асосида ўтказди. Ҳозирда унинг хизматларига “Стандард” клуби қизиқмоқда.