Ads

Англиянинг “Ливерпуль” клуби Филиппе Коутиньони “Барселона”га сотишни истамаяпти.

Sky sports нашрининг маълум қилишича мерсисайдликлар 25 ёшли бразилиялик футболчининг трансфери борасида каталонияликларнинг навбатдаги таклифига ҳам рад жавобини беришган. Таъкидлаш лозимки, “Барселона” бу сафар Коутиньо учун 85 млн евро ва унга қўшимча бонус сифатида яна 15 млн евро таклиф қилган. Бундан ташқари “Ливерпуль” раҳбарияти Коутиньонинг сотилмаслиги ва бу мавзу ёпилганлигини таъкидлашган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ мерсисайдликлар “Барса”нинг Коутиньо борасидаги 80 млн евролик таклифини рад этган эди.