Ads

Эртага Киевда “Реал”га қарши Чемпионлар лигаси финалида иштирок этадиган “Ливерпуль” қандай натижа қайд этилишидан қатъий назар ўзининг собиқ ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньога медаль юборади.

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли бразилиялик футболчи мавсумнинг биринчи ярмини Мерсисайд клубида ўтказиб, қишда “Барселона”га кўчиб ўтган эди.

У жорий мавсум “Ливерпуль” сафида ЕЧЛда жами 5та учрашувда иштирок этган ва ўз номига 5та гол ёздириб қўйишга эришган.

Минбар

Барча блоглар