“Ливерпуль” мухлислари хотиржам бўлишлари мумкин, Салах сотилмайди
Ads

"Ливерпуль" клуби раҳбарияти жамоанинг ҳақиқий етакчисига айланган ҳужумчи Муҳаммад Салахнинг келажаги борасида якуний қарорга келди.

ESPN тарқатган хабарларга кўра мерсисайдлкилар 25 ёшли мисрлик футболчининг трансфери борасида билдириладиган ҳар қандай таклифларни рад этади.

Маълумот учун, Салах жорий мавсум “Ливерпуль” сафида жами 41та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 36та гол ҳамда 12та голли узатма ёздириб қўйишга эригнан.