“Ливерпуль” Наби Кейта трансферини кейинги йилга олиб қўйди

 

Хабарингиз бор, “Ливерпуль” Германиянинг “Лейпциг” клуби ярим ҳимоячиси Наби Кейтага қизиқиш билдирганди. Сўнгги маълумотларга қараганда, англияликлар ярим ҳимоячини бу йил сотиб олмайдиган бўлди. Бу ҳақда The Telegraph хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, мерсисайдликлар Кейта борасида бир неча бор таклиф билан чиқди. Аммо германияликлар уларга рад жавобини беришган.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” Кейта учун 66 миллион евро бериша тайёрлигини билдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!