Ads

"Ливерпуль" клуби "Бёрнли" ҳимоячиси Жеймс Тарковскининг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Caughtoffside нашри хабар бермоқда.

Унга кўра мерсисайдликлар 26 ёшли англиялик футболчини жорий қишки трансферлар чоғидаёқ ўз сафларига қўшиб олишмоқчи. Ўз навбатида “Бёрнли” етакчи футболчисини 55 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Маълумот учун, Тарковски жорий мавсум премьер-лигада жами 18та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3та гол ва 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.