Ads

Англиянинг "Ливерпуль" клуби ўз тарихидаги энг катта ҳомийлик шартномасини имзолашга яқин турибди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра мерсисайдликлар спорт экипировкалари ишлаб чиқарувчи New Balance компанияси билан амалдаги шартномани янгилаш бўйича музокаралар бошлашган. Айтиш лозимки, томонлар ўртасидаги имзоланган ва 2019/20 йилги мавсумда якунига етадиган шартномага кўра “Ливерпуль” ушбу компаниядан йилига 45 млн фунт олиши белгилаб қўйилган. Бироқ, “қизиллар” янги келишувга кўра 75 млн фунт олишмоқчи. Таққослаш учун, “Манчестер Юнайтед” ҳам ўзининг техник ҳамкори ҳисобланган Adidas’дан 75 млн фунт ҳомийлик маблағи олади.

Маълумот учун,  “Ливерпуль” New Balance компанияси билан 2012/13 йилги мавсумдан буён ҳамкорлик қилиб келмоқда.