Ads

ESPN Col хабарига кўра, 23 ёшли футболчининг хизматларига шахсан "қизиллар" устози Юрген Клопп қизиқиш билдирган. Хабарда айтилишича, мерсисайдликлар Рабьонинг агентлари билан учрашди.

Илгарироқ Рабьо Париж клуби билан 2019 йил ёзида ниҳоясига етадиган шартномани узайтиришдан бош тортгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Унга шунингдек "Милан" ва "Барселона" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.