“Ливерпуль” қишда “Рома” ҳимоячисини сотиб олмоқчи

Римнинг “Рома” клуби ҳимоячиси Эмерсон дос Сантос “Ливерпул”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

GazzaMercato нашрининг маълум қилишича мерсисайдликлар қишки трансферлар чоғида 23 ёшли бразилиялик футболчи учун “бўрилар”га 25 млн евро таклиф қилишмоқчи.

Таъкидлаш лозимки, Эмерсон жароҳати сабаб жорий мавсумда ҳозирча бирорта ҳам учрашувда иштирок этганича йўқ. Унинг “Рома” билан шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, “Рома” Эмерсонни “Сантос”дан 2,5 млн еврога сотиб олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!