"Ливерпуль" қишда яна бир қимматбаҳо трансферни амалга оширади

  • 28 августа, 2022, 14:24
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Football Insider” нашри хабарига кўра, "Ливерпуль" Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Манбанинг хабарига кўра, 19 ёшли англияликнинг трансфери қишки трансфер ойнасида амалга ошиши мумкин.

Tecno

Ярим ҳимоячи 2020 йилда “Бирмингем”дан "Боруссия"га ўтган эди. Футболчининг амалдаги шартномаси муддати 2025 йилгача мўлжалланган. “Transfermarkt” портали футболчининг нархини 80 миллион еврога баҳоламоқда.

Беллингем 2021/22 йилги мавсумда “асаларилар” сафида 44 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6 та гол ва 14 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию