“Ливерпуль” “Севилья” посбонига қизиқиб қолди

 

Англиянинг “Ливерпуль” клуби “Севилья” посбони Серхио Рикога қизиқиб қолди. Бу ҳақда ABC Sevilla нашри хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, мерсисайдликлар 23 ёшли дарвозабон учун 12 миллион евродан воз кечишга тайёр. Бироқ посбоннинг шартномасида товон пули 30 миллион евро миқдорида белгиланган.

Ўтган мавсумда Серхио Рико Испания чемпионатида 35 ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 45 та гол ўтказиб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!