“Ливерпуль” ва “Челси” “Барса” футболчисини талашяпти (фото)

Англиянинг етакчи клубларидан “Ливерпуль” ва “ Челси” бош мураббийлари - Юрген Клопп ва Фрэнк Лэмпард ўз жамоаси таркибида “Барселона” тарбияланувчиси Алехандро Бальдени кўрмоқчи.

Ҳар икки клуб 17 ёшли ҳимоячининг шартномасини тўлиқ сотиб олишни режалаштирмоқда. Каталонияликлар бош мураббийи Рональд Куман эса, испаниялик футболчини асосий таркибга қўшиб олишга қарор қилди. Бальде жамоадан кетиши кутилаётган Хуниор Фирпонинг ўрнини эгаллаши керак.

774a224d511eb8ee2d88e8b7aa0ca_1

Бальденинг “Барселона” билан шартномаси 2022 йилнинг ёзигача давом этади. Унинг бадал були атиги 200 минг евро миқдорида белгиланган. Бу суммани тўлаш Англия грандларига ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)