Ads

Германиянинг "Шальке-04" клуби ҳимоячиси Бенедикт Хеведесга Англиянинг "Ливерпуль" клуби қизиқиш билдирмоқда. "Қизиллар" 29 ёшли футболчига Виржиль ван Дейкнинг  трансфери амалга ошмаганидан сўнг, захира варианти сифатида қарамоқда.

Қайд этиш жоиз, унга "Ювентус" ҳам қизиқиш билдираётган эди. Бироқ "Ливерпуль" Германия терма жамоаси аъзоси учун 20 млн евро беришга тайёр.

Маълумот учун, Хеведес "Шальке-04"да сардорлик боғичидан махрум этилди. Унинг гельзенкирхенликлар билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилда ниҳоясига етади.