Ads
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп ўзининг ишончини оқламаган Мамаду Сакодан тезроқ қутилмоқчи. Шунинг учун клуб бу ҳимоячини январь ойидаёқ бошқа жамоага трансфер қилмоқчи. Клуб унинг трансферини 20 миллион фунтга баҳоламоқда.
 
Мамаду Сако расмий ўйинларда ўтган йилнинг апрелидан буён қатнашмаяпти. Ўшанда ҳимоячи допинг қабул қилганликда айбланганди. Ёзда у оқланди. Бироқ, жамоадаги тартибга амал қилмагани учун бош мураббий 26 ёшли футболчини таркибдан чиқариб ташлади.
 
 
Мамаду Сако "Ливерпул"га 2013 йили олиб келинган ва унинг ҳозирги шартномаси 2020 йилгача амал қилади.
 

Минбар

Барча блоглар